Асал 250 гр — 150 000
Таркиби: табиий соф асал, асл мумиё Табобатда мумиё қадимдан ишлатиб келинган. Ҳозирги кунда сунъий ва табиий хиллари мавжуд. Асл мумиё тоғу тошлар “шираси”, елими ҳисобланади.
,,Мумиё” сўзи баъзи манбаларда ифодаланишича, юнонча сўз бўлиб, “Танани асровчи”, арабларда “Тоғ шираси” маъносини англатади. Ёши улуғ инсонлар фикрича, у тоғу тошларнинг ,,кўз ёшлари”дир. Мумиё таркибида Менделеев даврий системасидаги деярли барча элементлар борлиги аниқланган. Мумиё қора қўнғир ялтироқ тусли, ўзига хос ёқимли ҳидга эга. Асл мумиё қўлга олиб бироз ушлаб турилса, дарров юмшайди. Бу унинг ҳақиқийлигидан дарак беради. Табиий соф асал билан мумиё аралашмаси бир-бирининг шифобахшлик хусусиятини оширади.
“Мумиёли асал” ички ва ташқи аъзолардаги бор намлик ва хилтларни сўриб олади. Буйрак ва жигарни кучли қилади, жинсий аъзолардаги шамоллашларни даволаб, жинсий қобилиятни оширади.