Асал 250 гр — 150 000
Таркиби: табиий соф асал, дўлана, лимонўт, қизил узум барги, арслонқуйруқ, қирқбўғим, бўймодарон, наъматак, тирноқгул, ялпиз, келинтили, сумбула.
Аллоҳ юрак (қалб)ни икки бўшлиқ, чап бўшлиғини руҳ ва унинг вужудга келиш жойи қилиб яратди. “Руҳ воситасида нафсоний қувватлар гавданинг турли аъзоларига тарқалади”. (Абу Али ибн Сино “Тиббий рисолалар” 1987-йил 103-бет) Юракдаги шиш ва тиқилмалар ёки баъзи касалликлар уни сиқиб, ёйилишига тўсқинлик қилади. Рутубат ичида бўғилган юрак миокард инфаркти дейилади. Юрак хасталикларидан яна бири қон босими касаллигидир. Қон босими касаллиги кенг тарқалган бўлиб, агар ўз вақтида даволанмаса, асорати бошқа касалликларга олиб келади. Масалан: кўзни хиралаштиради, қўл ва оёқни фалаж қилади, тилдан қолдиради ва ҳоказо.
Борди-ю асорат бермаган тақдирда ҳам беморнинг ҳаёти доимо хавф остида бўлади. Қон босими хасталиги келиб чиқишига бир қанча омиллар сабаб бўлади. Нотўғри овқатланиш, тартибсиз ишлаш, кўп асабийлашиш, ғам-ташвиш шулар жумласидандир. Энг муҳими, истеъмол қилинадиган овқатлар қувватини сарф қилиб туриш керак. Баъзи кишиларда қон босимига туғма мойиллик бўлади. Қон босимининг ҳам устки, ҳам пастки даражаси кўтарилса, бу хафақон касаллиги деб юритилади. Касаллик аста-секин ривожланади. Беморнинг жаҳли чиқадиган, бўлар- бўлмасга тажанг бўлиб қолади, боши оғрийди, уйқуси бузилади. Қон босимига яна бир сабаб қон томирлардаги майда капиллярларда шлак (тиқин) тўпланишидан ички деворлари тораяди, эластиклиги пасаяди, натижада қон босими кўтарилади. Сизга тавсия қилинаётган ,,Мадад ул - шифо” маҳсулоти ушбу хасталикни келтириб чиқараётган сабабларни бартараф этади. Организмда сув ва туз алмашинувини юзага келтиради, холестерин ва чиқинди моддаларни организмдан чиқариб ташлайди, қон томирларни кенгайтиради, юрак мускул тўқималарини мустаҳкамлайди, ишини қувватлайди. Ҳансираш, юрак ўйнаш, юрак соҳасидаги оғриқларни камайтиради, қон босимини пасайтиради, асаб тизимини яхшилаб, кайфиятни кўтаради. Шунинг учун гипертония касаллиги, юрак неврозлари, кардиосклероз, миокардит, бош мия чайқалиши ҳамда инсультда яхши ёрдам беради. Ундан ташқари бу маҳсулот углеводлар алмашинувини яхшилайди, организмга зарур бўлган макро ва микро элементлар ўрнини тўлдиради.
Кўрсатма:
Ичиш тартиби: 0,5 чой қошиқдан 3 маҳал, овқатдан 30 минут олдин.
Қарши кўрсатма: асалари ҳамда асал маҳсулотларига юқори сезувчанлиги борларга мумкин эмас.