Асал 250 гр — 150 000
Таркиби: табиий соф асал, кийикўт, қора андиз, ширинмия, ширинўт, дуб дарахти пўстлоғи, кучала, қирқбўғим, олма қоқи, зирк меваси, ҳаётўт, дўлана.
Жигарнинг мунтазам оғриши бугунги кунда жуда кенг тарқалган хасталиклар сирасига кириб қолди. Нотўғри овқатланиш, керагидан ортиқ алькоголь ичимликлар ичиш, атмосферада кўп миқдордаги чиқинди газларнинг тўпланиши жигарга зўр келади. Фармакологик дорилар жигарни даволашини тасаввур қилиб бўлмайди, чунки жигар тиқинлари ҳар қандай кимёвий воситаларни ёқтирмайди ва уларни истеъмол қилганда, тўқималар дори таркибидаги моддалар билан курашга яна қўшимча куч сарфлашга мажбур этилади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда алькоголдан азият чеккан жигарни ҳимоялаш ва даволашда гепатопротектор таъсиридан кафолатланган биоозуқалардан фойдаланиш зарурати юзага келди. Улар табиий таркибга эга бўлган ҳолда инсон организми учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аксинча жигарни турли ножўя таъсирлардан ҳимоялайди. Шифобахш гиёҳларни тўғри танлаш учун, аввало, жигарни қайси тўқималари шикастлангани, қайси моддалар уларни тиклашга зарурлигини билиш лозим.
Сизга тавсия қилинаётган “Шукрона” тозаловчи ҳамда тикловчи асалли гиёҳлар мажмуасидан иборат.
Моддаларнинг самарали таъсири маҳсулот таркибига боғлиқ. Улардан бирортаси етишмаса, даволаш жараёни кескин бузилади. Масалан: глюкозамин пай таркибининг асосий материали саналади. Бироқ бу модда улкан қурилишнинг ,,ғишти” ҳисобланиб, уни мустаҳкамлаш учун ,,цемент” зарур бўлади. ,,Цемент” вазифасини макро ва микро элементлар-флованоидлар, каротинлар, органик кислоталар бажаради, бироқ мажмуани тўлақонли қалқон бўлиши учун энди унга “арматуралар” зарур. Бу вазифани махсус компонентлар бажаради. Унинг синтези учун эса С витамини зарур. А, Е витаминлари ва марганец, мис, цинк, селен кучли антиоксидант вазифасини ўтайди.
“Шукрона” таркибини асосан тўқималар орасини тозаловчи гиёҳлар ташкил этади. Инсон организмидаги ҳар бир тўқима оралиғида махсус суюқлик мавжуд, ушбу суюқлик мунтазам янгиланиб туради. Эриган ишқорлар, шлаклар махсус йўлак орқали организмни тарк этади. Маълумки, организмга тушган зарарли моддаларни йўқ қилиш жигарнинг асосий вазифаси саналади. Бироқ жигар фаолиятини чиқиндиларни организмдан чиқариб юборишга хизмат қилувчи каналларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Кўрсатма:
тозаловчи;
Ичиш тартиби: 0,5 чой қошиқдан 3 маҳал, овқатдан 30 минут олдин.
Қарши кўрсатма: асалари ҳамда асал маҳсулотларига юқори сезувчанлиги борларга мумкин эмас.