Асал 250 гр — 150 000
Таркиби: табиий асал, бузноч, дастарбош, қизилмия, ерқалампир, пиёз қобиғи, сабзи уруғи, укроп, қора ялпиз, туятиканак.
Гижжалар тиббиётда глистлар ёки гелментлар деб юритилади. Улар одам, ҳайвон ва ўсимликлар организмида яшаб, турли хасталиклар келтириб чиқарадиган паразитлардир. “Гелмент” сўзи “гижжа” ёки “қурт” маъносини билдиради.
\r\n
Гижжаларнинг 250 дан ортиқ тури мавжуд. Улар организмга сув, тоза ювилмаган сабзавот, кўкатлар, пишмаган гўшт, балиқ истеъмол қилинганда тушади. Ундан ташқари ифлос сувда чўмилганда ҳам гижжалар тери шиллиқ пардалари орқали танага ўрнашиб олади. Тозалликка риоя қилмаслик, турли паррандалар, мушуклар билан ўйнаш, қўлни ювмасдан овқатланиш натижасида гижжа тухумлари организмга ўтади. Гижжа кўпроқ ёш болалар организмида ўзига қулай шароит топади.
Гижжаси бор болалар кечалари кўп безовталаниб, иштаҳаси йўқолади, инжиқ бўлиб қолади, чунки организмга сингиши лозим бўлган моддаларни гижжалар ўзлаштиради. Бундай болалар ахлатида майда гижжалар аниқланади. Статистик маълумотларга кўра, 80 фоиз касалликларни гижжалар келтириб чиқаради. Тери хасталиклари (оқ доғ тушиш), аллергик ҳолатлар, хотира пасайиши, озиб кетиш, соч тўкилиши, эндокрин касалликлар, иммунитетнинг пасайиб кетиши, камқонлик, кўриш қобилиятининг пасайиши, сурункали чарчаш, беҳоллик ва бошқа сурункали касалликлар шулар жумласидандир.
Гижжалар бадандаги барча тўқималарни жароҳатлайди. Жумладан, одам ичакларида аскарида, пакана гижжа, туклибош, қийшиқбош, қорамол гижжаси, чўчқа гижжаси, кенг тасма деб аталадиган гижжалар бўлади. Айниқса, ўт қопида жигар қурти тез қўпаяди. Мушакларда триханелла, лимфатик томирларда – филяр, вена қон томирларида шиштосан гижжалари бўлади. Гижжалар қайси аъзога тушса, ўша аъзодан озиқланадилар. Улар бир неча ҳафтадан то қирқ йилгача ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ яшаши мумкин. Бундай беморларда умумий беҳоллик кузатилади. Тинка-мадори қурийди, иштаҳаси пасаяди ёки кўтарилади, озади, сўлаги оқади, киндик атрофи, ўнг қовурға ости оғрийди, боши айланади, асабий бўлиб қолади, уйқуси бузилади.
Сизга таклиф қилинаётган, “Покиза” деб номланган маҳсулот ошқозон-ичак тизими, жигар, ўт йўлларидаги тиқилмаларни (шлакларни) тозалаб, токсинларни чиқаради. Ичаклар ҳаракатини кучайтиради. Гижжа, вирус, бактерия, замбуруғларга қарши курашади. Ошқозон-ичак, жигар, ўт йўллари шамоллашларини даволайди, ўтни ҳайдайди, қориндаги дамни йўқотади, қабзиятни кетказади, овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани очади.
Кўрсатма:
Ичиш тартиби: 0,5 чой қошиқдан 3 маҳал, овқатдан 30 минут олдин.
Қарши кўрсатма: асалари ҳамда асал маҳсулотларига юқори сезувчанлиги борларга мумкин эмас.